Умаров Шерали
01 Jul
01Jul

👌Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 60-моддасида“ортиқча ундирилган солиқ суммаси — солиқ органларининг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари натижасида ортиқча тўланган солиқ суммаси” – деб белгиланган.
👉Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг “Ортиқча тўланган ва ортиқча ундирилган солиқларни ҳисобга олиш ҳамда қайтариш” номли 12-боби 103-моддасида:Ушбу бобда белгиланган қоидалар ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган йиғимлар, пенялар ва жарималар суммаларини бошқа ваколатли органлар томонидан ҳисобга олишга ёки қайтаришга нисбатан ҳам қўлланилади.
👉Ушбу бобда белгиланган қоидалар солиқ органининг қарорига кўра ўрни қопланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олишга ёки қайтаришга нисбатан ҳам қўлланилади.” – деб белгиланган.
👉Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 105-моддасида:...Ортиқча ундирилган солиқ суммаси ушбу Кодекснинг 103-моддаси қоидаларини ҳисобга олган ҳолда солиқ тўловчига унинг ёзма аризасига мувофиқ солиқ органи томонидан бундай ариза қабул қилинган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, унга ҳисобланган фоизлар билан бирга қайтарилиши лозим.❗️Ортиқча ундирилган солиқ суммасига фоизлар солиқ тўловчи ундан солиқ ортиқча ундирилгани факти ўзига маълум бўлган кундан ёки суднинг қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан ўттиз кун ичида мурожаат этган тақдирда ҳисобланади. Фоизлар ундирилган кундан кейинги кундан эътиборан ҳақиқий ҳисобга олинган (қайтарилган) кунга қадар ҳисобланади. Ҳисобланган фоизлар тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан тўланади. Фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг шу кунлардаги амал қилаётган қайта молиялаштириш ставкасига тенг этиб қабул қилинади.” – деб белгиланган.

👍Солиқ органи томонидан ноқонуний ундириб олинган пул маблағлари юзасидан иқтисодий судга берилган даъво ариза биринчи инстанция суди томонидан қаноатлантирилмади, Киритилган апелляция шикояти қаноатлантирилиб, солиқ органидан ортиқча ундирилган пул маблағи ва юқоридаги тартибда ҳисобланган фоизлар ундириб олиниши белгиланди. Солиқ органи томонидан ушбу маблағлар (фоизи билан) корхона банк ҳисоб-рақамига тўлаб берилди.👌Худди шу тартиб СКнинг 104-моддасига асосан ортиқча тўловларни қайтариб олишга ҳам тадбиқ қилинади. 
👏Эслатиб ўтамиз, МЖТКнинг 241/9-моддаси бўйича Тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд ортиқча ундирилган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаслик, оз миқдорда талон-торож қилиш аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, —базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.  Ушбу маъмурий жавобгарлик чорасини кўриш бизнес вакилга юклатилган.