👉Солиқ даври деганда тугагандан кейин солиқ базаси аниқланадиган ҳамда тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси ҳисоблаб чиқариладиган календарь йил ёки бошқа давр тушунилади. (СК 73-модда)
👌Солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати, натижаларига кўра солиқ мажбурияти аниқланадиган солиқ даври тугаганидан кейин уч йилни ташкил этади. (СК 88-модда)
☝️Камерал солиқ текшируви даъво муддати ўтмаган солиқ даврларига нисбатан ўтказилиши мумкин. (СК 138-модда)
☝️Солиқ аудити фақат даъво қилиш муддати ўтмаган охирги солиқ аудитидан кейинги даврни қамраб олиши мумкин. (СК 140-модда)
👉ҚҚС учун солиқ даври – бир ой. (СК 259-модда)
🔥Хулоса.👍ҚҚС бўйича 2021 йилнинг январ-октябр ойлари учун даъво муддати 20.11.2024 йилдан бошлаб ўтган ҳисобланади. Шу сабабли солиқ органлари томонидан 20.11.2024 йилдан бошлаб ўтказиладиган солиқ назорати тадбирлари ҚҚС бўйича 2021 йилнинг январ-октябр ойларини қамраб олиши мумкин эмас.
